Ургутда шахмат бўйича мусобақа ўтказилди

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман кенгаши томонидан шахмат бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада туман ҳокимлиги, Молия бўлими, банк филиаллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, давлат солиқ инспекцияси, Бандликка кўмаклашиш маркази, туман архиви ва бошқа ташкилотлар ходимлари иштирок этди

1-ФҲДЁ ходимлари ўртасида ташкил этилган мусобақада Зилола Тўлаева, Хуршида Дониёрова, Фариза Абдуллаевалар ғолиблар сафидан жой олди. Ғолибларга Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Г.Аблокулова, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email