УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ЭЪЗОЗДА

Ўқитувчилик – дунёдаги энг эъзозли, эҳтиром ва эътиборга лойиқ, қалбларга яхшилик, эзгулик, комиллик олиб кирувчи муборак касбдир. Устозларимиз ёшларга илм, билим бериш билан бир қаторда баркамоллик сари етаклайдилар. Устоз ҳар бир инсоннинг келажаги учун тамал тошини қўйишда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Ҳар биримиз қайси соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Aввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий таълим юртида ҳам биз устоз ва ўқитувчилардан сабоқ оламиз.

29 сентябрь куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман Кенгаши томонидан 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан илғор ва тажрибали педагог ходимлардан 449 нафарига 39465,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. Совғаларни тарқатишда Кенгаш раиси Абдужабборхон Нарзуллаев бемор ётган ва нафақадаги устозларнинг уйларига ташриф буюриб, устоз ҳамда мураббийларни касб байрамлари билан қутлади.

Print Friendly, PDF & Email