ЯНГИ ҚОНУН ТАРҒИБОТИ

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Университети Самарқанд филиалида Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонун мазмун моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Маҳмуджон Нигматович, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаоллари ва Университет ходимлари иштирок этмоқда.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Маҳмуд Исаев йиғилиш иштирокчиларига янги Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириб бермоқда.

Print Friendly, PDF & Email