«Янги Ўзбекистон — Янги касаба уюшмалари»

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши томонидан 8- умумий ўрта таълим мактабида «Янги Ўзбекистон — Янги касаба уюшмалари» мавзусида мактаб жамоаси билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман кенгаши раиси А.Нарзуллаев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи ҳақида таассуротлар, Президент табриги ва Қурултойда қабул қилинган Мурожаат билан касаба уюшма аъзоларини таништирди. Тадбир иштирокчиларининг фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Бахс ва музокаралардан сўнг касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти олдидаги долзарб масалалар юзасидан тегишли тадбирлар белгилаб олинди.Тадбир якунида ушбу таълим муассасасида кўп йиллар ишлаган бугунги кунда 55 ёшга тўлган Турсунова Махбуба ва Рустамова Нодираларга эсталик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email