ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУҲОКАМА ЖАРАЁНИДА

Айни кунларда Пайариқ туманидаги барча таълим муассасаларидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг Жамоа шартномаларнинг 2020 йилдаги ижросига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 74-мактаб жамоасининг 25 февраль куни бўлиб ўтган умумий йиғилишида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2020 йилдаги ижроси кўриб чиқилди ва қизғин муҳокама қилинди. Йиғилишда Тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош бухгалтери Асадов Ашур Эсонович,Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Рахимов Ифтихор Самадович,Туман бўлинмаси кенгаши раиси Нарзуллаев Абдужабборхонлар иштирок этдилар. 

Муассасанинг касаба уюшма бошланғич ташкилот раиси Б.Холбоев жамоа шартномасининг 2020 йилдаги ижросини бандлар бўйича батафсил таҳлил қилди.  Мактаб директори Тўраев Замира ҳам Жамоа шартноманинг ижроси бўйича ҳисобот берди.Жамоа шартномага киритиш таклиф қилинган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида ҳам музокаралар олиб борилди.

Йигилишда Респулика кенгаши бош бухгалтери Асадов А.Э.вилоят бўйича масъул ташкилотчи Рахимов И.С.лар сўзга чиқдилар.Улар ўзларининг таклифлари,фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва касаба уюшмалар олдидаги муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Йиғилиш баҳс-мунозаралар,савол-жавоблар тарзида ўтди.

Print Friendly, PDF & Email