ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро анжуманларга тайёгарлик ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Хусусан, 2022 йилда ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгашига ҳам пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Бунёдкорлик ишлари 11 та округга бўлинган ҳолда амалга оширилмоқда. Масалан, касаба уюшмаларида жойлашган 4 округ, шаҳарнинг кўп йиллик тарихга эга маҳаллаларини қамрайди. Таркиби жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудуддаги 25 та маҳаладаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тайёргарлик ишларини ташкил этмоқда. 4 — Округдаги Ибн Сино номли маҳаллада амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни олиб борган, 4- Округ раҳбари, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиқов вазифалар ижросига тўхталди.

Print Friendly, PDF & Email