АЁЛЛАР КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪТИБОРИДА

Матбуот уйида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков иштирокида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ички туризмга жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида вилоят ва республика оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар иштирок этди.

Вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳамда ички туризмга жалб этиш юзасидан вилоят касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Хусусан 2022 йилнинг январ июл ойларида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида жами 9482 нафар меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари учун шу жумладан:
6456 нафар ишчи ходимлар учун Самарқанд шаҳри ва ўз ҳудудларидаги қадамжоларга саёҳатлар ташкил этилди.

3026 нафар ишчи ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг тарихий шаҳарларга саёҳатлари ташкил этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши қошидаги “Касаба Самарқанд” унитар корхонаси томонидан 4 263 нафар ишчи-ходимлар Самарқанд шаҳри ва тарихий шаҳарларга саёҳатлар ташкил этилган, шундан Самарқанд шаҳрига 1 380 нафар, Бухоро вилоятига 745 нафар, Тошкент вилоятига 615 нафар, Хоразм вилоятига 318 нафар, Сурхондарё вилоятига 180 нафар, Навоий вилоятининг Нурота туманга 360 нафар, Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз шаҳрига 415 нафар, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига 100 нафар, Жиззах вилоятининг Зомин туманига 150 нафар ишчи-ходимлар саёҳатларга олиб бориб келинган.

Вилоят кенгаши томонидан касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини тарихий шаҳарларга саёҳатлари ташкил этиб келинмоқда.

2022 йилда 911 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Хоразм вилоятига 3 кунлик, 250 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Тошкент шаҳрига 2 кунлик бепул саёҳатга бориб келишди.

Касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни соғломлаштириш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида 23 та санаторий республикамизнинг аҳолисини саломатлигини тиклаш ва мароқли дам олишини таъминлаш мақсадида фаолият юритиб келмоқда.

2022 йилда вилоятимиздаги ташкилот ва корхоналарда фаолият олиб бораётган 5066 нафар ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш режалаштирилган.

Ушбу режалаштирилган йўлланмалар ҳисобидан жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоятимиздаги ташкилот ва корхоналарда фаолият олиб бораётган 2850 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила-аъзолари касаба уюшмалари тизимидаги турли санаторийларда соғломлаштирилди.
Ишчи ходимларни санаторийларда соғломлаштириш учун йўлланмалар бепул, -имтиёзли (45% ли)берилди.

Хусусан, Меҳнат ва уруш фахрийлари, байналминалчи жангчилар, Чернобилчилар, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи фарзанд талаб ёш оила вакиллари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ишловчи вакилларидан 102 нафарига йўлланмалар бепул берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сон Фармонининг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилда халқ таълими тизимидаги муассасаларда меҳнат қилаётган 628 нафар ўқитувчи ва мураббийларимиз бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.

Шундан, жорий йилнинг ўтган даврида 418 нафар ўқитувчи ва мураббийларимиз бепул соғломлаштирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2013 йил 26 январдаги 9-24 сонли қарор билан тасдиқланган Йўриқномага асосан, вилоятимизда фаолият олиб бораётган 2330 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила-аъзолари имтиёзли равишда,яъни йўлланма қийматининг (45%) тўловини тўлаб касаба уюшмалари тизимидаги турли санаторийларда соғломлаштирилди.

Бундан ташқари, вилоят касаба уюшма кенгаши қошида “Шуҳрат ороми” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу корхона томонидан ҳозирги кунда вақтинча ишламаётган фуқароларимиз ва чет давлатларда дам олишни хоҳловчилар учун санаторий йўлланманинг тўлиқ (100%) қийматини тўлаб, 600 нафар фуқароларимиз вилоятимизнинг турли санаторийларда соғломлаштирилди.

Шунингдек, Россия Федерацияси, Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон” санаторийсига 72 нафар фуқароларимиз соғломлаштирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти касаба уюшмаси ва Беларус Республикаси, Брест вилояти касаба уюшмаси ўртасида ишчи ходимларни соғломлаштириш бўйича меморандум имзоланди.

болаларни соғломлаштириш бўйича амалга оширилган ишларга тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтилди.

Жорий йилги мавсумда Самарқанд вилоятида жами 74 та оромгоҳ (18 та стационар ва 56 та соғломлаштириш майдончалари) да 21 минг нафар болалар дам олдирилиши режалаштирил бўлиб бугунги кунда 22 минг 394 нафар 102.3 фоиз болалар соғломлаштирилди.

Шундан, 17 та стационар турдаги оромгоҳларга жами: 9 минг 720 нафар бола (режага нисбатан 100,9 фоиз).
56 та соғломлаштириш майдончаларига 12 минг 674 нафар бола (режага нисбатан 111,4 фоиз).

Бугунги кунда 5-даврада 4 стационар оромгоҳда 605 нафар болалар дам олдирилмоқда. Жорий йилги мавсум 20 августда якунланади.

 

Print Friendly, PDF & Email