“Биз-спортчи оиламиз” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

15 май “Халқаро оила куни” муносабати билан “Биз-спортчи оиламиз” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилмоқда. 2022 йилнинг 14 май куни Ургут туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида мусобақаларнинг ташкилот босқичида ғолиб чиққан таълим ва фан ходимлари касаба уюшма аъзолари ўртасида спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

Мусобақа қизғин ва курашларга бой бўлди. Мусобақада 1-ўринни 3-умумий ўрта таълим мактабидан Қуйсиновлар оиласи, 2-ўринни 122-умумий ўрта таълим мактабидан Мустафаевлар оиласи, 3-ўринни 11-умумий ўрта таълим мактабидан Имомовлар оиласи қўлга киритдилар. Мусобақа 1-3 ўрин соҳиблари касаба уюшмаси Ургут туман бўлинмаси Кенгашининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email