Биз спортчи оиламиз

Самарқанд шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан «Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган «Биз спортчи оиламиз» шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев, вилоят Спорт бош бошқармаси бошлиғи Шухрат Рўзиев тегишли масъул ташкилот вакиллари иштирок этди.

Мусобақда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 5 та жамоа спортнинг 6 тури бўйича куч синашди.

Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Пастдарғом тумани Шеровлар оиласи, 2-ўринни Нуробод тумани Матигулинлар оиласи ва 3-ўринни Жомбой тумани Дониёровлар оиласи эгаллашди. 1-ўринни эгаллаган Пасдарғом тумани Шеровлар оиласи Наманган вилояти Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланма олиди.

Print Friendly, PDF & Email