Йилнинг энг яхши тадбиркор аёллари тақдирланди

Самарқанд шаҳрида “АНОР – 2022” Республика кўрик танлови вилоят босқичининг ғолиб ва иштирокчилари тақдирланди.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси томонидан ўтказилган мазкур танловда уч йўналиш бўйича ғолиблар саралаб олинган.

Тадбирда вилоят вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Рахманова, Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Зарафшон”-“Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациянинг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиковлар иштирок этиб, мамлакатимизда аёл тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида сўз юритди. Иштирокчиларни ушбу муваффақият билан қутлади.

Таъкидлаш керак, тадбиркор аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш танловнинг асосий мақсади ҳисобланади. Йил давомида муайян ютуқларни қўлга киритган, янги иш ўринларини барпо этган, жамият ривожига салмоқли ҳиссасини қўшган вилоятимизнинг қуйидаги тадбиркор аёллари уч номинация бўйича 1-ўринга муносиб, деб топилган:

– «Энг яхши хизмат кўрсатиш» йўналиши бўйича – Шаҳноза Нуриддинова («Жавлон аудит сервис» МЧЖ раҳбари, Самарқанд шаҳри),

– «Энг яхши фермер» йўналиши бўйича – Гулчеҳра Шербоева («Шербоев Муродулло чорваси» фермер хўжалиги, Жомбой тумани)

– «Энг яхши ишлаб чиқариш» йўналиши бўйича – Зарина Расулова («Зарина сифат текстил» МЧЖ, Ургут тумани)

Ғолиб ва иштирокчилар “Тадбиркор аёллар” ассоциацияси томонидан муносиб тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email