Йил шижоати

2022 йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси Э.Абдусаломов “ Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”муносабати билан тумандаги 41-мактаб касаба уюшма аъзолари билан учрашув ўтказди. Мактаб жамоасини янги йил билан табриклаб, жамоа аъзоларининг 2021 йилдаги ютуқлари билан танишди. Ушбу мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Рустамов Жасурбек Холиёр ўғли Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган МДҲ(Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги) Давлатлари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “МДҲ Давлатларининг энг яхши ўқитувчиси-2021” кўрик танловида иштирок этиб ушбу танловнинг фахрли биринчи ўрнини эгаллади ва “МДҲ Давлатларининг энг яхши ўқитувчиси-2021” деб топилди ва унга биринчи даражали Диплом ва “Энг яхши ўқитувчи” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек ушбу мактабнинг физика фани ўқитувчилари Холияров Актам Нематович ва Суярова Юлдуз Акрамовналар муаллифлиги тамонидан 2021 йилда “Физика фанидан масалалар ечиш методикаси” китоби нашрга чиқарилиб туман мактаблари методикасини бойитишди.

Мактабнинг 9-синф ўқувчилари Атамуродова Мафтуна ва Қувондиқова Суғдуёналар 2021 йилда Руминиянинг Бухарист шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган спортнинг армистиринг йўналишида иштирок этиб фахрли иккинчи ўринни эгаллаб қайтишди. Туман бўлинмаси кенгаши тамонидан “Инсон қадри нақадар улуғлиги” эътироф этилибуларга Фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email