МАВСУМ СОЗ ЎТАДИ

Ёзги соғломлаштириш мавсумининг алоҳида хусусиятлари бор. Мароқли, мазмунли ҳордиқни ташкил этиш баробарида, ҳавфсизлик қоидаларига қаътий амал қилиш ҳам талаб этилади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Самарқанд туманидаги “Дўстлик” оромгоҳида ташкил этилган семинарда мавсумнинг ана шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий мавсум вилоятимиздаги 18 та стационар болалар оромгоҳларида 11 490 нафар болажонларни дам олдириш режалаштирилган, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Ўролбоев.-Ҳордиқни мазмунли ташкил этишга қарайиб олти миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилмоқда. Танлов асосида 332 нафар ёшлар билан ишлаш иқтидорига эга мутахасислар оромгоҳларимизда фаолият олиб боришади.

Табиат қўйни, тоғ этак ва ён бағриларида жойлашган болалар оромгоҳларида ҳар бир юмушга жиддий эътибор қаратилмоғи шарт. Мавсум, соғлиқни сақлаш, ёнғин ҳавфсизлиги, ички ишлар ва бошқа бир қатор соҳа мутасаддиларидан алоҳида масъулият талаб этади.

Оромгоҳлар раҳбарлари ва ходимларига фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутишлари, воситалардан фойдаланиш йўриқлари хусусида тушунча бердик, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Ахроров,- Асбоб-анжомлар кўргазмаси ташкил этилиб, уларни қўллаш ва ишлатиш тартиблари ўргатилди.

Феруз Раззақов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email