Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз

Бугун Самарқанд шаҳрида 28-апрель бутун жахон меҳнатни мухофаза қилиш куни муносабати билан “Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз” шиори остида худудий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Сайфулло Ахмедов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси Равшан Бедилов, Жиззах, Қашқадарё ҳамда Навоий вилояти касаба уюшмаларидан келган вакиллар иштирок этди.

Ҳудудий семинарни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоя кенгаши раиси Сухроб Рафиков бошқариб борди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг бўлим мудири Нодира Ғойибназарова зоом орқали онлайн иштирок этиб семинарнинг ташкил этишдан мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил тушунча бериб ўтди.

Таъкидланишича Ўзбекистон 2003 йил 28 апрелдан бери ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан нишонланиб келинаётган анъанага айланган тадбир-бутун дунё хамжамиятини катта муаммога, яъни иш жойларида содир булаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ходисаларни, касб касалликларга чалинишни олдини олиш ва меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни кучайтиришга қаратилмоқда.

Бахтсиз ходиса ва касб касалликлари кўпчилик холларда ривожланаётган давлатларда иқтисодиётнинг бошланғич секторида, яъни қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, қурилиш, ўрмон ва кончилик ва бошқа ир қатор соҳаларида содир бўлмоқда.


Кўриниб турибдики меҳнат муҳофазаси маданиятини шакллантириш ғоят муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳудудий семинар иштирокчилари меҳнат муҳофазасининг истиқболи, айни чоғдаги долзарб вазифалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

 

Print Friendly, PDF & Email