Меҳнат муҳофазаси –жамоатчилик назоратида

“Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи” мавзусида “Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича Республика уч томонлама комиссиясининг “Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича семинар тренингларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ 2022 йилнинг 8 июль куни Самарқанд вилоятида қўшма семинар ташкил этилди.

“Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи” мавзусида ташкил этилган мазкур семинарда уч томонлама ижтимоий шериклар – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Иш берувчилари Конфедерацияси мутасаддилари сўзга чиқиб, ўз фаолиятлари йўналишлари бўйича қурилиш корхоналарида муносиб меҳнат шароитларининг яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Шунингдек, мазкур йўналишда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича Республика уч томонлама комиссиясининг ҳамкорлиги хусусида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар айнан инсон омилини кучайтиришга, унинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда, – дея таъкидлади ўз сўзида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев. – Ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби йўналишларда давлатимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу жараён давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг ажралмас қисмидир.

Семинарда “Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи” мавзусида уч томонлама ижтимоий шериклар вакилларининг маърузалари ҳам тингланди.

Шунингдек, “Enter Enjineering Pte.Ltd” компанияси вакиллари қурилишда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими ҳолати хусусидаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир жараёнида ишчи ва хизматчи ходимлар учун белгиланган меъёрлар асосида махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари шлаб чиқарувчи тадбиркорлар ўзларининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари ҳамда қурилиш корхоналари ходимларнинг ҳимоя воситалари кўргазмаси ташкил этилди.

 


У.Каримов, О.Мизамов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат техник
инспектори, меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email