Оммавий ахборот воситалари ходимлари оромгоҳ фаолияти билан яқиндан танишди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан “Дўстлик” оромгоҳида соҳадаги амалга оширилаётган ўзгаришлар билан бевосита таништириш мақсадида вилоятда фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Сухроб Рафиков, кенгаш ходимлари ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари Оромгоҳда болаларни дам олдириш учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишиб чиқдилар.
Шундан сўнг Оромгоҳ кутубхонасида журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида вилоят кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди. Жумладан Ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини мазмунли ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Жорий йилги мавсумда Самарқанд вилоятида жами 74 та оромгоҳ (18 та стационар ва 56 та соғломлаштириш майдончалари) да 22 минг 760 нафар болалар дам олдирилиши режалаштирилган.
Шундан, 11 минг 390 нафар бола стационар оромгоҳларда, 11 минг 370 нафар бола эса соғломлаштириш майдончаларига жалб этилиши белгиланган.
Шундан, 11 минг 390 нафар бола стационар оромгоҳларда, 11 минг 370 нафар бола эса соғломлаштириш майдончаларига жалб этилиши белгиланган.
Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 18 июл кун ҳолатига жами 84 оромгоҳга 15 минг 423 нафар бола қабул қилинган (жами режага нисбатан 70,4 фоиз).

Шундан, 18 та стационар турдаги оромгоҳларга жами: 8 минг 97 нафар бола (режага нисбатан 71,1 фоиз).
56 та соғломлаштириш майдончаларига 7 минг 579 нафар бола (режага нисбатан 66,6 фоиз).

18 июль ҳолатига кўра;

18 та стационар турдаги оромгоҳларда 2 давра якунлади ва унда 5520 нафар бола дам олдириб, оиласи бағрига қайтди. 3-даврада 15 стационар оромгоҳда 2267 нафар болалар дам олдирилмоқда. 3-давра 2 та оромгоҳда якунлаб, 220 нафар бола дам олдирилди, оиласи бағрига қайтди. 4-даврада 1 та Пахтачи тумани Халқ таълим бўлими тасарруфидаги “Хумор” болалар оромгоҳида 90 нафар болалар дам олдирилмоқда.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида яшовчи 51 нафар 7-14 ёшгача бўлган болалар Ургут туманида жойлашган вилоят касаба уюшмаси тасарруфидаги “Чор чинор” болалар оромгоҳида соғломлаштирилиб ота-онаси бағрига қайтарилди. Самарқанд вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари тақдим этилди.
2022-йилги соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш мақсадида 2022 йил 2 июн куни Самарқанд туманида жойлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Дўстлик” болалар оромгоҳида ташкилотчилари ва оромгоҳларга жалб этиладиган барча ходимлар учун амалий семинар ташкил этилди.

Болаларни оромгоҳ ҳудудидан рухсатсиз чиқиб кетишлари, белгиланмаган жойларда чўмилишлари, карантин талабларига риоя қилиниши қаътий назоратга олинган.

Мавсум давомида барча оромгоҳларда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик суви сифатини доимий назоратга олиш ҳамда болалар хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳар бир оромгоҳ 49 хил номдаги дори-дармонлар, қорақурт ва илон захрига қарши зардоблар, дезинфекция воситалари, шунингдек тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар ва миллий гвардия ходимларини жалб қилиш билан бир қаторда кузатув камералари ўрнатилди.

Жорий йилнинг 13 июн куни Жомбой туманидаги “Қалдирғоч” болалар оромгоҳида “12 июн – Бутун жаҳон болалар меҳнатига қарши курашиши куни”га бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Оромгоҳларда болаларнинг қизиқишларини инобатга олиб, чет тили, компьютер саводхонлиги, тикувчилик ва бичувчилик, юмшоқ ўйинчоқлар ясаш, рақс ва рассомчилик тўгараклари ташкил этилган.

“Ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш ва хотин қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 5 та муҳим ташаббусдан” келиб чиққан ҳолда оромгоҳларда 200 дан ортиқ маданий-маърифий тадбирлар ва учрашувлар, 305 та спорт тадбирлари, театр томошалари, бадиий ҳужжатли кино ва мутьфильмлар намойиши ташкил этилди.
Оромгоҳларда “Қувноқлар ва зукколар”, “Табиат қўйнига сайёҳат”, “Шеърият кечаси” сингари турли маънавий-маърифий тадбирлар, “Соғлом бола юрт келажаги” шиори остида турли спорт мусобақалари, “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Шу ватанга бордир менинг керагим” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ва расмлар танлови ташкил этилмоқда.

Маълумот учун

Самарқанд туманида жойлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Дўстлик” болалар оромгоҳида мавсум давомида 3 даврада 900 нафар болаларни соғломлаштириш режалаштирилган. Ўтган 1 ва 2 давраларда 645 нафар болалар соғломлаштирилди. 3-даврада 320 нафар болалар соғломлаштирилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email