СОҒЛОМ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ

Касаба уюшмаларининг бош мақсади меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларини саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Айни чоғда жамоат ташкилоти таснифида 22 та сиҳотгоҳлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган қисқа даврда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан Сирдарё вилоятида “Янги ер”, Сурхондарё вилоятида “Хўжаи Пок”, Тошкент вилоятида “Оқ-Тош Шабода”, Тошкент шаҳрида “Чинобод-Плаза” ва вилоятимиздаги “Абу Али Ибн Сино” санаторийлари янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Янгиер, Сурхандарё ва Тошкент шаҳарларидаги бир қатор сиҳатгоҳлар тубдан янгиланди ва қуриб ишга туширилди. Хусусан Нурбулоқ шаҳарчасидаги Абу Али ибн Сино номидаги сиҳатгоҳ ҳудудида 5 қаватли 200 ўринга мўлжалланган янги бино қуриб ишга туширилди.

Соғлом кишигина оилага ҳам жамиятга ҳам кўпроқ фойда келтира олади. Ана шуни назарда тутган вилоят касаба уюшмалари ходимларни соғломлаштиришга эътибор қаратиб келмоқда. Жорий йилда касаба уюшма бюджети ва ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан турли ташкилот ва корхоналарда фаолият олиб бораётган 4766 нафар ишчи ходимларни соғломлаштириш режалаштирган. Шу йилнинг ўтган даври давомида вилоятимиздаги ташкилот ва корхоналарида фаолият олиб бораётган 930 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила-аъзолари касаба уюшмалари тизимидаги турли санаторийларда соғломлаштирилди. 

Инсон ўзлигини англаган сари саломатликка бўлган эътибор ҳам ошиб боради. Касаба уюшмаларига турли тоифадаги одамлардан бўлаётган мурожаатлар кундан кунга ортиб бормоқда. Хўш, тизим сиҳатгоҳларида қай тарзда дам олиш мумкин. Ўрни келганида белгиланган тартиб ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Санаторийларда саломатликни тиклаш учун йўлланма тўловларини амалга оширишнинг 3 хил тартиби белгиланган. Яъни фуқароларимиз бепул,   имтиёзли(45% ли) тўлов,  тўлиқ (100% ли) қийматда тўловларни амалга оширади. Санаторий йўлланмасидан фойдаланувчи талаб этиладиган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат: ариза, тиббий маълумотнома, паспорт нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси, меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма. Тўлов қоғози. Бундан ташқари ходим истагига кўра оила аъзоларидан бирини соғломлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади.Йўлланма ходимнинг яқин қариндошлари (ота-онаси,турмуш ўртоғ ва фарзандлари)га берилади. Талаб этиладиган ҳужжатлар қариндошликни тасдиқловчи (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси) ва турмуш ўртоғига берилганда (никоҳ гувоҳномаси ва паспорт нусхалари) тақдим қилиниши талаб этилади. 

Мазкур ҳолатда ходимнинг меҳнат таътилига чиққанлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб этилмайди. Касаба уюшмалари томонидан жорий йилда меҳнат ва уруш фахрийлари, байналминалчи жангчилар, Чернобил аварияси ногиронлари, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи фарзанд талаб ёш оила вакиллари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ишловчи вакилларидан 52 нафарига бепул йўлланмалар берилди.

Шунингдек, жорий йилда ҳам Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 628 нафар ўқитувчи ва мураббийларимиз бепул соғломлаштириш кўзда тутилган. Шу чоққача 183 нафар ўқитувчи ва мураббийларимиз бепул соғломлаштирилди.

Айни пайтда турли сиҳатгоҳларда аҳолимиз бемалол дам олишлари мумкин. Ана шундай кишилар учун вилоят касаба уюшмаси кенгаши қошида “Шуҳрат ороми” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу корхона томонидан ҳозирги кунда вақтинча ишламаётган фуқароларимиз ва чет давлатларда дам олишни хоҳловчилар учун санаторий йўлланмасининг тўлиқ (100%) қийматини тўлаб ҳеч бир монеликсиз ўз соғлигини мустаҳкамлашлари мумкин. 

Зариф Жозилов,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши ижтимоий суғурта бўлими мудири.

Print Friendly, PDF & Email