Спорт саломатлик гарови

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан “Спорт саломатлик гарови” шиори остида ходимлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 4 та жамоа Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ходимлари, вилоят кенгаши ходимлари, Самарқанд шаҳар кенгаши ходимлари ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари ходимлари ўзаро майдонда куч синашди.

Муросасиз ва қизғин беллашув якунларига кўра 1-Ўрин Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ходимлари жамоасига, 2-ўрин Самарқанд шаҳар кенгаши ходимлари жамоасига, 3-ўрин  эса вилоят кенгаши ходимлари жамоасига насиб қилди.

Ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмалари вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email