Спорт соғлик гарови

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши томонидан 2022 йил 3 август куни Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган ходимлар ўртасида “Саломатлик спартакиадаси”  спорт мусобақалари ташкил қилинди.

Спартакиада таълим ходимлари ўртасида спортнинг 4 тури бўйича яъни стритбол(эркаклар), волейбол (аёллар), стол тенниси (эркак ва аёл) бадминтон (эркак ва аёл) спорт турлари бўйича ўтказилди.Спартакиадага ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар  жалб этилди.

Қизғин мусобақалар натижасида Волейбол(аёллар) туридан 18-умумтаълим мактаби аёллар командаси,Стритбол(эркаклар) тури бўйича 81-умумтаълим мактаби йигитлар командаси ғолибликни қўлга киритиб вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Стол тенниси эркаклар ўртасида 82-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Маматисаев Сардор,стол тенниси аёллар ўртасида 24-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Холбекова Оботой,  Бадминтон эркаклар ўртасида 82-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Тўраев Рифат,бадминтон аёллар ўртасида ҳам 82-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Сайидова Зилолалар 1-ўринни олиб,бу ғолиблар ҳам вилоят босқичида қатнашиш шарафига муяссар бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email