СПОРТ СОҒЛИК ГАРОВИ

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Самарқанд шаҳри Саттепо массивида жойлашган 2-ИБУСМда спортнинг бадий гимнастика «Санта Клаус» кубоги шоу бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Гимнастика Федерацияси Самарқанд вилояти худудий бўлинмаси раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси Сухроб Рафиков, вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Рўзиев. Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармасининг вилоят бўйича масьул ташкилотчиси Бахтиёр Туробовлар иштирок этдилар.

Тадбирда «Санта Клаус» кубоги шоусини ташкил этган ИБУСМ раҳбарларга,спортчиларнинг ота-оналарига ва шоуда иштирок этган барча спортчиларга кириб келаётган янги йил билан самимий табрикладилар.

2021 йил эришилган ютуғларга ҳамда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ўзбекистон, осиё, жахон мусобақаларида ҳамда 2024 йилда Францияда бўлиб ўтадиган олимпия ўйинлари мусобақаларида юқори ўринларни олишига сазовор бўлишлигини тилаб, янги йил ҳаммага омад келтиришини билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email