Спорт-соғлом ҳаёт гарови

Касаба уюшмалари томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммавий соғломлаштириш ҳаракатларини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни кунда жамоат ташкилотининг бир қатор ташаббуслари тобора оммалашиб бораётир.

Хусусан, “Зиёрат, саёҳат, саломатлик” шиори остида Самарқанд шаҳардаги тариҳий қадамжолар бўйлаб, “Саломатлик учун 5 минг қадам” шиори остидаги пиёда юриш марафонларига қизиқиш ошиб иштирокчилар сони кўпаймоқда. Шунингдек корхона ва ташкилот ходимлар ўртасида футбол ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақлар ўтказиш ҳам мунтаззамлик касб этаяпти.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгашида ҳафтанинг бир куни (ишдан ташқари вақтда) саломатлик куни сифатида белгиланган.

Жисмоний чиниқишга бағишланган кун ходимлар спортнинг стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўзаро беллашади. Бу ҳафталик мусобақада тармоқ касаба уюшмалари ўртасида баҳс бўлди. Унда стол тенниси тури бўйича 1-ўрин – Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Рустам Валиев, 2- ўрин – Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳисобчиси Хазртиддин Нуриддинов, 3-ўрин Ўзбекистон касаба уюшмалари Самарқанд вилоят кенгашининг меҳнат техник инспектори Усмон Каримовлар эгаллашди.

Спортнинг Шахмат тури бўйича 1-ўрин – Ўзбекистон касаба уюшмалари Самарқанд вилоят кенгашининг мутахасиси Бахтиёр Тошев, 2-ўрин – Ўзбекистон касаба уюшмалари Самарқанд вилоят кенгаши референти Бегзод Нурбеков, 3-ўрин – Ўзбекистон касаба уюшмалари Самарқанд вилоят кенгаши бош мутахассиси Зохид Янгибоевлар эгаллашди.

Шашка мусобақаларида 1-ўрин – Ўзбекистон касаба уюшмалари Самарқанд вилоят кенгаши референти Бегзод Нурбеков, 2-ўрин – Ўзбекистон касаба уюшмалари Самарқанд вилоят кенгаши қоровули Сулаймон Холиқов, 3-ўрин – Ўзбекистон касаба уюшмалари Самарқанд вилоят кенгаши бош мутахассиси Зохид Янгибоевлар эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмалари вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email