ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгашида Миср араб давлати касаба уюшмалари вакилари мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов жамоат ташкилоти фаолияти, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, ижтимоий шеркчилик асослари тўғрисида маълумот берди. Миср араб республикаси энергетика, геология ва сув хўжаликлари соҳа ходимлари касаба уюшмалари тармоқ кенгаши етакчиси, делегация раҳбари Муҳаммад Ҳасан Миср касба уюшмалари хусусида маълумот берди.

Ўзбекистон ва Миср касаба уюшмалари фаолиятида ўхшашликлар кўп. 28 та вилоят касаба уюшмаларининг ҳар бири ўртача беш юз миллион кишилик қамровга эга. Жамоат ташкилоти томонидан меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимларга муносиб шароит яратиш йўлидаги янгиликлар амалиётга тадбиқ этиб келинмоқда.

Қашқадарё ва Самарқандга бўлган сафарларимиздан бемисл катта таъсуротлар олдик,-дейди Миср тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси қошидаги аёллар фонди раҳбари Шокура Шайма хоним.

Касаба уюшмаларининг аёллар, улар манфаатларини ҳимоялашдаги қадамлари таҳсинга лойиқ.

Учрашувда ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, туризм йўналишидаги фаолиятларни мувофиқлаштиришга келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email