Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши жамоаси кўп минг сонли касаба уюшмалари аъзолари номидан 27-июнь матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан муборакбод этамиз.

Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўрни беқиёсдир.

Матбуот ходимларининг фидокорона меҳнат қилаётганлигини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини бугунги касб байрами билан муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, эзгу фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилавий бахт, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

Ҳурмат билан,

Сухроб Рафиков, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати.

Print Friendly, PDF & Email