Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан таълим тизимида узоқ йиллар фаолият кўрсатган  уруш қатнашчиси, 100 ёшни қарши олаётган Мамадали бобо Сидиқовнинг оиласида бўлиб,табаррук отахонни байрам билан табрикладилар.  Байрам муносабати билан эсдалик совғаси топширилиб,  кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари  етказиб бердилар.

Жараёнда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ифтихор Рахимов ва туман бўлинмаси кенгаши раиси Абдужабборхон Нарзуллаевлар қатнашиб, Мамадали бобони байрам билан табрикладилар. Бобо  уруш хотираларини сўзлаб бериб,урушнинг оти ўчсин дея бутун дунёда тинчлик бўлишини тилаб дуо қилдилар.

Print Friendly, PDF & Email