ИСЛОҲОТЛАР МЕВАСИ

Президентимизнинг Парламентга мурожаатини – шиддатли ислоҳатлар узвийлигини таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида қабул қилинди. Буни юрт тараққиёти, халқимиз фаравонлиги, ўлкамиз ободлиги йўлида фидоийлик кўрсатишга бўлган чиқириқ сифатида баҳоланмоқда.
Истиқболдаги йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, дея эълон қилинишида ҳам теран мазмун, лўнда мақсадлар бор. Биргина, шаҳар ва қишлоқларни коплекс ривожлантириш, “Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастурларининг ижроси учун 4 трилион сўмдан ортиқ маблағ ажратилишининг кўзда тутилаётганлиги, яқин келажакда ҳар бир гўшанинг гуллаб яшнашига хизмат қилади.
Мамлакатимизда инсон манфаати, унинг хақ –ҳуқуқи, ижтимоий қизиқишлари устуворлигини таъминланмоқда. Бу эса фуқароларимиз ҳаётида, уларнинг турмушидаги ўзгаришларда намаён бўлаётир. Айниқса кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор беқиёс. Яқиндагина бизнинг Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳарларда кексалар учун 16 та замонавий “Нуронийлар маскани” қурилиб фойдаланишга топширилган эди. Ёши улуғларимиз, ишловчи пенсионерларга ойлик маош ва пенсияларини ҳам тўлиқ олиши мумкин бўлганидан беҳад мамнун.
Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ва тармоқ касаба уюшмалари томонидан давлатимиз раҳбарининг Парламантга мурожаати чуқур ўрганиб чиқилди ва муҳокама этилмоқда.
Бирлашма кенгашида бўлиб ўтган навбатдаги “Маънавият соатида” бирлашма кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров мурожаттдан келиб чиқадиган вазифалар, ана шу асосда келгуси режаларни белглаб олиш хусусида маъруза қилди.
Касаба уюшмаларининг шаҳар ва туман кенгашларида, бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг Президентимиз мурожаатини ўқиб ўрганиш ва йил дастури қабул қилинишига доир мулоҳазаларини тинглашга доир тадбирлар ташкил этишга доир режалари ишлаб чиқилди.

Ф.Сохибов

Print Friendly, PDF & Email