МУҲОФАЗА ИШОНЧЛИ, КАФОЛАТЛАНГАН БЎЛСИН

Зарафшон тизимлари ҳавза бошқармасида “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури” ижросини таъминлашга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Унда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Нормурод Ражабов, тизим ходимлари меҳнати муҳофазасини янги босқичларга олиб чиқишга қаратилган лойиҳа аҳамияти хусусида батафсил тушинтириш берди.
Эътироф этилганидек, соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган бир шароитда меҳнат муҳофазасида ҳам кескин бурилишлар ясалмоғи лозим. Бунинг учун меҳнат муносабатларини муносиб тарзда ташкил эта оладиган, муаммоли вазиятларни ижтимоий шерикчилик асосида ҳал этишга қодир, ҳар жиҳатдан етарли билим ва кўникмага эга жамоатчи вакиллар фаоллиги зарур.
Ўқув семинари иштирокчиларига “Ўзагросуғурта”, вилоят меҳнат тиббий экспертиза комиссияси, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, бандлик бошқармаси вакиллари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш, меҳнатда жабрланган, касб касаллигига чаланган ходимлар ва шунга ўхшаш ҳолатларда меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини белгилаш, хақ тўлаш ва зарарни қоплаш йўл- йўриқлари хусусида тушинтириш берди.
Меҳнат муҳофазаси соҳасида хизмат қилаётган ходимлар ва жамоатчилик вакиллари ўқувини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади, – дейди Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Усмон Каримов. – Бу имконият бизда бор. Касаба уюшмалари қошидаги “Касаба зиё” ўқув маркази ана шу йўналишда фаолият кўрсатишга ихтисослашган. Меҳнат муҳофазаси ходимларини ўқитиб сертификат бериш ваколатига эга. Иш берувчилар билан келишган ҳолда меҳнат муҳофазасига дахилдор мутахассислар ўқуви ўтказиб келинмоқда.
Иштирокчиларда туғилган саволларга соха мутахассислар, тадбирга жалб этилган ҳуқуқшунослар томонидан тўлақонли тушинчалар берилди.

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email