САМАРҚАНДДА МАРАФОН

 

Самарқанд шаҳрида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч” шиори остида оммавий югириш марафони бўлиб ўтди. Унда касаба уюшмалари вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.
Турли ёшдаги 2 минг нафарга яқин марафончилар Регистон майдонидан Унверситет хиёбонигача бўлган 10 километрлик масофани босиб ўтишди. 7-17 ёшли қизлар ўртасида Зухра Қурбонова, Севара Чориевалар ғолиблик қилишди. 18-40 ёшгача бўлганлар орасида Отабек Тошқувватов, Илҳом Назаров, Саодат Ваҳобовалар барчани ортда қолдиришди. 40 ёшдан юқори ёшдагиларга Фахриддин Қосимов, Элмира Жўраевалар карвонбошилик қилишди.
Ғолиблар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ф.Сохибов

Print Friendly, PDF & Email