Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида жорий йилнинг 29 апрел куни касаба уюшмалари фаоллари ҳамда иш берувчилар вакиллари иштирокида Давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати кун тартибидаги масалалар юзасидан Бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаси тарафлар томонидан қабул қилиниб, тузилиши шартлиги ва жамоа шартномаси мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилди. Жумладан,
Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради.
Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари Меҳнат Кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек техник стандартлар билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.[СПиТ:
Жамоа шартномаси ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади.
Жамоа шартномаси, бир тарафдан, ходимлар томонидан касаба уюшмалари ёки ўзлари ваколат берган бошқа вакиллик органлари орқали, иккинчи тарафдан — бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакиллар томонидан тузилади.
Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилишини тарафлар белгилайди.
Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин:
-меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;
-нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
-ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари;
-иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддатлари;
-ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш;
-корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштириш вақтида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш;
-ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар;
-ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта;
-иш берувчи томонидан ўз ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари;
-жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш, тарафларнинг жавобгарлиги, ижтимоий шериклик, касаба уюшмалари, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига фаолият кўрсатиш учун тегишли шароит яратиб бериш.
Жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин.
Башарти амалдаги қонунларда норматив тусдаги қоидалар жамоа шартномасида албатта мустаҳкамлаб қўйилиши шарт деб бевосита кўрсатма берилган бўлса, бундай қоидалар жамоа шартномасига киритилади.
Жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимини шакллантириш асослари, жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига киритиладиган масалалар:
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим;
-ходимларга бепул бериладиган махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари;
-меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби;
-иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
-иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш;
-ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш;
-ходимларни меҳнат муҳофазаси соҳасида ўқитиш (малакасини ошириш) ва жамоа шартномасининг иловалари ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берилди.
Мақсад: Ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, уларга нормал меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш.
Кутилаётган натижа:
1) Ходимларга нормал меҳнат шароитлари яратилади, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг даражаси пасаяди.
2)Ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш борасида касаба уюшма фаолларининг билимлари мутаҳкамланади.
Давра суҳбати жараёни савол-жавоб, фикр-мулоҳаларга бой тарзда ўтди.
У.Каримов
