Ургут туманидаги “Чорчинор” болалар оромгоҳида ўтказилган “Энг моҳир ошпаз” кўрик танлови тўғрисида

Ошпаз1         Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши,  вилоят ДСЭНМ ҳамкорликда вилоятда фаолият кўрсатадиган шаҳардан ташқари оромгоҳларнинг ошпазлари ўртасида “Энг моҳир ошпаз” кўрик танлови ўтказилди, унда 24 та шаҳардан ташқари оромгоҳларга ишга қабул қилиниши режалаштирилган ошпазлар иштирок этишди.

Мазкур кўрик танловда туман ва шаҳар ҳокимларининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бўлими мудирлари ва ДСЭНМ бош врачлари ҳамда Самарқанд озиқ-овқат ва Туризм коллежининг 22 нафар ўқувчилари ҳам ўз кўргазмалари билан иштирок этишди.

Ошпаз2Танлов жараёнида оромгоҳларга зарур бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи ташкилотлар томонидан савдо ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.

Шу билан биргаликда Ургут туманидан 44 нафар мақтаб ўқувчилари, “Камолот” ЁИҲ фаоллари томонидан оромгоҳга таклиф этилган меҳмонларга оромгоҳга болаларни қабул қилиш тартиби, оромгоҳнинг кутубхона, тиббиёт хонаси, “Маънавият-маърифт хонаси”, Ётоқ бинолари, спорт майдончаси, сузиш ҳавзаси ва оромгоҳда яратилган бошқа шарт-шароитлар билан тўлиқ таништирилди.

“Энг моҳир ошпаз” кўрик танловини ўтказишдан асосий мақсад болажонлар учун тўйимли, сифатли ҳамда танлов асосида таомлар тановвул қилиш имкониятини яратишдан иборатдир.

Бунинг учун тажрибали, маҳоратли ошпазлар танлаб олинди. Танловнинг асосий шартларидан бири шундаки ҳар бир ошпаз бир-бирини такрорламайдиган, болажонларга манзур бўладиган ширин таомлар тайёрлаш маҳоратини намойиш этиши даркор. Бунинг учун уларга барча шароитлар яратиб берилди.

Кўрик танлов якунида ошпазлар томонидан тайёрланган таомлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, оромгоҳда мавсум давомида ишлашлари учун ошпазларга тегшили рухсатномалар берилди.

“Ошпазлар танлови”дан сўнг, болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари ташкилотчилари учун амалий семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда оромгоҳ раҳбарлари, оромгоҳ бош тарбиячилари, етакчилар, оромгоҳда фаолият юритадиган тиббиёт ходимлари, ички ишлар ходимлари, спорт йўриқчилари, туман ва шаҳар кенгаши раислари ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ходимлари иштирок этишди.

Ошпаз3

Семинарда “2016 йилги ёз мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли тўғрисида” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши вакили Н.Қиличов ўз маърузаси билан иштирок этди.

Шунингдек, семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят ўрта-махсус касб ҳунар таълими, вилоят халқ таълими бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, вилоят ДСЭНМ вакиллари ўзларига тегишли йўналишдаги маърузалари ҳамда кўргазмали воситалари билан иштирок этишди.

Юклаб олиш

А.Абдусаидов

Print Friendly, PDF & Email