Масофавий таълим ўқув курсининг навбатдаги якуний тест имтихонлари топширилди.

20160112_105051             Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 4 январдаги     1-08 «с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази томонидан ташкил этилган 2016 йилнинг 25 апрелидан 25 майга қадар давом этган навбатдаги масофавий малака ошириш курси якунланди. Масофавий малака ошириш курсларида иштирок этган 30 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари 26 май куни Самарқанд Давлат Университетининг компьютер хонасида якуний тест синовларини топширишди.

Якуний тест синовларида Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан малака ошириш курсида қатнашаётган касаба уюшмалари қўмиталари раисларига тест синовларини топширишда муваффақиятлар тилаб, яна бир бор масофавий таълимнинг афзалликлари тўғрисида маслахатлар билдиришди.

Якуний тест синовларини барча қатнашувчилар яхши баҳоларга топширишди.

Ташкилий ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email