
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маънавий тадбирлар бўлиб ўтмоқда:
- Самарқанд шаҳар “Зарафшон текистил”, “Афросиёб жеанс” маъсулияти чекланган жамиятларида “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги”га бағишлаб маънавият соатлари бўлиб ўтди. Унда 125 нафар ишчи ва ходимлар иштирок этдилар.
- Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши тизимида туризм фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 03-34“с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадада касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тизимдаги 15 нафар бошланғич ташкилотлари касаба уюшмаси қўмитаси раисларини шаҳар кенгаши ташабусига кўра Шахрисабзга саёхат уюштирди.
- Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшмаси томонидан 100 нафар кам таъминланган ишчи ва ходимларининг фарзадларига 5(беш) милион сўмлик ўқув қуроллари тарқатилди.
- “Карим саллох савдо” маъсулияти чекланган жамияти томонидан 11 нафар 1-сон меҳрибонлик уйи болаларига сунъат тўй қилиб берилди. Шу билан бирга шу меҳрибонлик уйи тарбияланувчисидан бирига кўп қаватли уйдалардан 1-хонали яшаш жойи учун тарбияланувчига корхона рахбари совға қилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган тадбирлар хали давом этмоқда.
Шаҳар кенгаши раиси