“ТОЗАЛИК, ОЗОДАЛИК – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”

11
Беғуборлик болаликкагина хос фазилат. Бу даврда кўрган ҳар бир ибратли тадбир бир умр ёдда сақланади. Эндигина мактабга йўл олган болакай бу даргоҳда кўп нарсани илғашга интилади. Бугун устозидан ўрганган ҳар бир каломни эъзозлаётган ёшлар жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган тадбирларнинг энг фаолларидан бирига айланмоқда.

Ўсиб, улғайиб келаётган авлод камолати, уларнинг соғлом эртасини ўйлаб, узоқни кўзлаб амалга оширилаётган “Касаба уюшмалари болаларга” акцияси мана қатор йиллардирки ўз натижаларни бериб келмоқда. Мазкур тадбир доирасида, “Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” шиори остида ўқув йилининг дастлабки кунлариданоқ, мактаб остонасини энди ҳатлаб кирган болажонлар ўз саломатликлари хусусида жиддийроқ ўйлаб кўришга ундаб келинаётир.

Бу йил Қўшработда ана шундай саломатликка хизмат қилувчи тадбирлар ташкил этилди. Сир эмас, кадрлар салоҳияти, ёшларининг интилиши билан мамлакатимизда алоҳида нуфузга эга ҳудуд аҳлининг қарайиб етмиш фоиздан ошиғини ўсиб улғайиб келаётган ёшлар ташкил этади. Касаба уюшмалари ҳам қарайиб минг нафарга яқин биринчи синфга қадам қўйган болажонлар билан учрашди, уларнинг ўз саломатлиги, оилада таркиб топган бу борадаги муҳит билан танишди.

1111

Тумандаги қирққа яқин мактабларда биринчи синфга қадам қўйган 914 нафар ёшларга Ўз КУФК томонидан ажратилган шахсий гигиена воситалари тўплами топширилди.

Саломатлик тадбирларида тиббиёт муассасалари ходимлари, ота – оналар вакиллари ҳам фаол иштирок этишди. Қувонарли жиҳати шундаки, юртимиз ёшлари эс – ҳушини англаганлариданоқ ўз саломатликлари ҳақида қайғуришни англаб етган. Жамоат ташкилои томонидан тортиқ этилган туфҳаларни улар мамнуният билан қабул қилишди.

Бир сўз билан айтганда шу бир кун Қўшработда чинакам саломатликка бағишланди. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча шифохона ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари ўқув муассасаларида бўлиб саломатлик дарсларида иштирок этишди.

11111

–   Бахтиёр, ҳеч нарсадан кам бўлмаган авлодларга устозлик қилишнинг ўзи ҳам катта бахт, дейди тумандаги 56-умум таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Шоира Ражабова. – Қарайиб ўттиз йилдирки бошланғич синф ўқувчиларига сабоқ бераман. Ёшларимизнинг онги – тафаккури йилдан – йилга ривожланиб бораётир. Бу йил биринчи синфга қадам қўйган ёшларнинг фикрлаши тамомила бошқача. Улар ёшига нисбаттан анча кўп нарсаларни билишади. Шуурдаги бундай юксакдик албатта мустақиллигимиз шарофати.

Тадбир доирасида Пахтачи туманида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ёшлар ҳам касаба уюшмалари томонидан ажратилган саломатлик воситалари тўплами билан тақдирланишди.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email