ФАОЛИЯТДА ИЗЧИЛЛИККА ИНТИЛИБ

Мехнат мухофазасиСамарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилишида жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомидаги фаолияти таҳлил этилди.  Бирлашма кенгаши раиси Махмуд Бобоёров маърузасида асосий эътибор, ижтимоий шеркчиликка йўғрилган меҳнат муносабатлари барқарорлигини таъминлаш, қуйи ташкилотлар фаолиятида сифат ва самарадорликка эришиш ҳамда янги таҳрирдаги қонунлар мазмун – моҳиятини меҳнаткашларга етказишга қаратилди.

Амалдаги йилнинг ўтган 9 ойи давомида Ўз КУФК томонидан белгилаб берилган фаолиятнинг устувор йўналишлари ижросини таъминлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилди. Энг муҳими,  қуйи ташкилотлар ишида изчилликка эришилиб, меҳнаткашларга кўрсатилаётган хизматлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда барча бўғин ташкилотлари фаол иштирок этди. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш  борасидаги ташаббуси асосида вилоятда 400 та янги иш ўринлари яратилди. Улар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида тизим ташкилотлари томонидан 187 миллион сўм маблағ сарфланди.

Инсон омилига эътиборни янада кучайтириш, уларга сифатли ҳуқуқий ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатишни яхшилаш бўйича барча ҳудудларда “Жамоатчилик қабул марказлари” ташкил этилди. Меҳнаткашлар талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда қабулларида ижтимоий шерклар, турли соҳа мутасаддилари, нодавлат – нотижорат ташкилотлари вакиллари иштироки таъминланди. Бу эса меҳнаткашларни қийнаётган муаммолар, уларни қизиқтираётган масалаларга ўз жойида ечим топиш имконини берди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида изчилликка эришиш, соҳа мутасаддилари, мутахассиларнинг бу борада билимларини оширишга қаратилган тадбирлар бажарилди. Улардан бири бирлашма кенгашида “Меҳнат муҳофазаси ўқуви маркази”нинг очилиши бўлди. Маркур марказда нафақат бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари балки жамоатчи вакиллар ҳам ўз билимларини ошириш имкониятига эга. Барча зарур ускуна ва техникалар билан таъминланган марказда малакали мутахасислар томонидан машғулотлар ўтказилиб келинаётир.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ҳам сезиларли силжишлар қайд этилди. Кейинги уч ойда бирлашма кенгашига келиб тушган 117 та мурожаатларнинг барчасига ечим топилиб, 55 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бирлашма кенгаши томонидан мурожаатларни кўриб чиқишнинг самарали маханизми жорий этилди. Айниқса аҳоли, кичик бизнес вакилларига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш мақсадида “Юридик клиника” ташкил этилди. Айни пайтда 15 нафар кўнгилли мутахассислар бу ерда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳудудий келишув ва жамоа шартномалари ижросини таъминлашда ҳам касаба уюшмалари фаоллиги анча ошди. Бу белгиланган тадбирларни амалга оширишга бўлган муносабатларда ҳам ўз аксини топаётир. Масалан, жамао шартномасида акс этган тадбирларни бажарилиши учун ўрта ҳисобда хар бир ходимга сарфланган маблағ миқдори 1248,6 сўмни ташкил этаётир. Ушбу йўналишга ажратилган маблағ миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбаттан 605,4 минг сўмга ортган.

Ўтган фурсат ҳудудаги 1096 та юридик мақомга эга ташкилотларда меҳнат қилаётган 8530 нафар меҳнаткашлар касаба уюшма аъзолигига қабул қилиниб уларнинг ижтимоий – меҳнат муҳофазалари таъминланаётир. Шунингдек, ёлғиз аёллар, ногирон фарзанд тарбиялаётган оила вакилларидан 1422 нафар, таълим муассасаларини тамомлаган 4360 нафар ёшлар, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган 157 собиқ аскарлар, 50 нафар ногиронлар, 356 нафар жазони ўташ муасасаларидан бўшатилган фуқаролар ишга жойлаштирилди.

.      Қуйи касаба ташкилотлари томонидан қарайиб ўн мингга яқин меҳнаткашлар касаба уюшма туризими йўналишида саёҳатда бўлишди. Вилоятдаги 4137 та меҳнат жамаоларида ўтказилган “Маънавият соат”ларида 543252 нафар ишчи ходимларнинг иштироки таъминланди.

Раёсат йиғилишда ўтган даврда оқсоқликка йўл қўйилган ҳолатлар ҳақида сўз юритилиб, уларни бартараф этиш чора- тадбирлари белгилаб олинди.

Ишчанлик руҳида ўтган йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ташкилий ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email