ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИ

Мехнат мухофазаси Касаба уюшмалари  меҳнаткашлар ва улар оила аъзолари саломатлигини мухофазалашнинг энг самарали усулларини излаб топишга интилиб келмоқда,         вилоятда ташкилот ва корхоналарда ходимлар гимнастикаси йўлга қўйилди.            Жойларда гимнастика машғулотларини ташкил этишга ва назоратини олиб боришга масъуллар белгиланиб. Ушбу машғулотлар кўрсатилган тавсиялар асосида олиб борилмоқда. Ходимларга бажараётган ишдан бир зум тин олиш, ана шу фурсатда бир неча лахза бўлсада ўз саломатлиги устида қайғуриш имконияти яратилиб келинмоқда.

Чиниқиш ходимларнинг меҳнат самарадорлиги ошишига хизмат қилишга ҳеч бир шубҳам йўқ, касаба уюшмаларининг бу ташаббуси замирда жуда катта маъно бор. Маълум муддатлик жисмоний танаффус ходимнинг ишчанлик қобилиятини оширади, аъзолар зўриқиши олдини олади.

Баъзи соха вакиллари катта жисмоний куч талаб эттиладиган юмушларни бажаришади, айримлар узу кун компьютер маниторидан нигоҳини узмасдан ишлашади. Ҳар қандай ҳолатда хам тиббиёт зўриқишдан одам ўзини асраши тарафдори. Ходимларнинг гимнастика машғулотларига жалб этилиши эса юз бериши мумкин бўлган турли касалликлар олдини олишга хизмат қилади.

Тушинган ҳар бир рахбар, ходим бу ақидаги амал қилса фақат фойда кўради.Дунёда саломатликдан ҳам устун неъмат борми. Уни асраш ўз қўлимизда.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email