МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗАЛАШ ТАКОМИЛЛАШДИ.

Мехнат мухофазаси 2016 йил 1 ноябр куни Бирлашма кенгашининг мажлислар залида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгашига қарашли бошланғич ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси муҳандислари, касаба уюшмаси (ташкилотчи) қўмитаси раислари, тармоқ касаба уюшмалари туман (шаҳар) кенгашлари раислари иштирокида Ўқув семинар ўтказилди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари Республика кенгашининг вилоят бўйича маъсул ташкилотчиси Б.Турабов, Бирлашма кенгаши раиси ўринбосари А.Қодировлар иштирок этишди.

Маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, унинг мазмун-моҳияти ва афзалликлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтишди.

Жумладан,

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий шерикчиликни мустаҳкамлаш, меҳнат қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирилишига қаратилган ҳуқуқий норматив базани мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир…” деб белгилаб қўйилган.

Шу боис, қонун талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш профилактика тадбирларини қамраб олувчи меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ташкил қилинган.

Мазкур Қонун жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланиб, 25 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати маъқуллади.

2016 йил 22 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда имзоланди.

Янги таҳрирдаги Қонун 36 та моддадан иборат бўлиб, унинг нормалари Республикамизда янги қабул қилинган қонунлар ва халқаро меъёрий талабларига мувофиқлаштирилди, янги нормалар киритилди ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган ва бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган нормалар чиқарилди, бунда:

– қонуннинг тузилмаси янгиланди, юридик техника юзасидан қонун қайта кўриб чиқилди;

– қонуннинг мақсади белгиланди ва асосий тушунчалар киритилди;

– Давлат сиёсати ва бошқаруви қайта кўриб чиқилди;

– махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонунчиликка мувофиқ алоҳида ваколатларга эга бўлган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари; маҳаллий давлат хокимияти органлари ваколатлари ва вазифалари белгиланди;

– меҳнат муносабатларининг иштирокчилари иш берувчи ва ходимнинг хуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб берилди;

ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиш масалалари ҳамда хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳам шартнома асосида шу ишлар билан шуғулланиши мумкинлиги қайд этилди;

– меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш манбалари, нима мақсадларда фойдаланиши кўрсатилиб, меҳнатни муҳофаза қилишга мўлжалланган маблағлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланди;

– иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси, бошқариш тизимининг аудити, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш каби нормалар иш берувчилар ва ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш бўйича масъулиятини оширишга хизмат қилади;

– қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назорати ва текшируви қандай амалга оширилиши аниқ нормаларда баён этилди.

Қонунда, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахсларга, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиши хуқуқи берилган.

Қонунда, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хуқуқлари кенгайтирилганлигини эътиборга олиб, келгусида ташкилотлар билан ҳамкорликда:

-ҳар бир корхонанинг ўзига мос бўлган фаолият соҳасига оид идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқишда касаба уюшмаларининг иштироки таъминлаш, касаба уюшмаларининг раисларини ўқитиш, малакасини ошириш ва жойларда норматив ҳужжатларнинг ижроси таъминланишини назоратга олиш;

-жамоа шартномалари тузиш ва уларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари киритилишини таъминлаш, шш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш ва битимлар тузилиши устидан жамоатчилик назоратини кўчайтириш;

-жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўиш, ташкилотларнинг раҳбарларидан ва бошқа мансабдор шахсларидан меҳнат шароитлари ва муҳофазаси тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришдаги барча бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликлари ҳақида ахборот олиш;

-ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларнинг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида иш берувчига таклифлар киритиш.

Иш берувчиларнинг жамоа шартномаларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш.

Комиссиялар ишида иштирок этиб:

– ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текшириш;

– ишлаб чиқариш объектларини ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш;

– тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида.

Иш берувчига ходимнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш профилактика тадбирларини қамраб олувчи, меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ташкил қилишида амалий ёрдам бериш ва юқорида қайд этилганларни амалга ошириш учун ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича вакил сайланишига эришиб, улар ишини тизимли ташкил этиш юзасидан тушунчалар берди.

Шундан сўнг, ўқув-семинар иштирокчилари кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Ўқув – семинар жараёнида кутарилган масалалар ходимларнинг ҳаёти ва соғлиги устиворлигига қаратилганлиги, меҳнаткашлар учун қулай, муносиб, хавфсиз ва соғлом  меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси борасида ишларни янада такомиллаштириш ва тизимли ташкил этишда жойларда жамоатчилик назоратини олиб боришга кўмаклашиш мақсадида келгусидаги вазифалар белгиланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

Print Friendly, PDF & Email