“Соғлом она ва бола йили” дастури ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг 10 ойи давомида касаба уюшмалари томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, бирлашма кенгашининг “Ишонч” телефонлари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари қошида ташкил этилган “Жамоатчилик қабули марказлари” орқали 308 нафар аёллардан мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларга ўрнатилган тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Вилоятимизнинг чекка қишлоқларида яшовчи кам таъминланган, кўп болали оилаларнинг аёллари ҳамда фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг 17 нафар аъзоларига касаба уюшмалари санаторийларига бепул йўлланмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида вилоятдаги кам таъминланган оилаларнинг 367 нафар аёлларига электр-маиший техника товарлари, 10 нафар кўзи ожиз талаба ва ўқувчиларга мактаб анжомлари, олий ва ўрта маҳсус ўқув юртларида таҳсил олаётган эҳтиёжманд, иқтидорли талаба қизларнинг 33 нафарига республикада белгиланган энг кам ойлик иш хақининг олти баробари миқдорида бир марталик касаба уюшмаларининг стипендиялари туманларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этган холда топширилди.
Дастур доирасида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали боқувчисини йўқотган кам таъминланган оиларнинг 3385 нафар фарзандларига ўқув анжомлари олиб берилди, 1746 нафар кам таъминланган оилалар вакилларига моддий ёрдамлар кўрсатилди, корхона ходимларининг 178 нафар фарзандига спорт тўгаракларига қатнашиш харажатлари қопланди, 327 нафар аёлларни хомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилди ҳамда фарзандлари икки ёшдан уч ёшгача бўлган 755 нафар аёлларга моддий ёрдам кўрсатилди. Ушбу мақсадлар учун касаба уюшма маблағлари ҳисобидан 177.2 млн.сўм, корхоналар ҳисобидан 380.5 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
Шунингдек, 115 нафар ёш оилаларга узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш ҳамда уй-жой қурилиши учун фоизсиз ссудалар ажратишга корхоналар ҳисобидан 529.9 млн. сўм, касаба уюшмалари ҳисобидан 44.9 млн.сўм маблағ сарфланди.
Турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган 80 нафар ишлайдиган аёлларининг Тошкент шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.
Бундан ташқари, 780 нафар “Меҳрибонлик уй”лари тарбияланувчилари, мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандлари, етим ва эҳтиёжманд оила фарзандлари ва иқтидорли болаларнинг туман ва шаҳарлардаги музей, театр, маданият ва истироҳат боғларига ташрифлари уюштирилди.
“Биз – Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида Жомбой туманидаги 45 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандлар ва турли танловлар ғолибларини Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга сайёҳатлари уюштирилди.
2016 йил ёзги соғломлаштириш мавсум давомида 79 та оромгоҳларда 23655 нафар бола соғломлаштирилишига эришилди ва белгиланган режа 104.2 фоизга бажарилди, шундан 11 500 нафар бола 55 та кундузги оромгоҳда, 11 905 нафар бола 24 та шаҳардан ташқари оромгоҳда ва 10 та корхона ва ташкилотлар қошида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун “Мехнат ва дам олиш” оромгоҳлари ташкил этилиб, уларда 250 нафар боланинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ билан биргаликда дам олдирилиши таъминланди.
Аҳолига сервис ва пуллик хизмат кўрсатиш бўйича шаҳобчалар ташкил этиш орқали коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида, ҳар бир туман ва шаҳарларда 25 тадан жами 400 та янги иш ўринлари яратилди.
Вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ташкил этилаётган “Маънавият соатлари”да “Соғлом она ва бола – бахтли оила асоси, бахтли оила – фаровон жамият асоси”, “Меҳнат жамоаларида соғлом маънавий муҳитни таъминлашнинг аҳамияти”, “Қўшничилик муносабатларидаги ўзаро меҳр-оқибат – юртимиздаги аҳиллик ва тинчликнинг муҳим шарти” каби мавзулар ўрганилди.
“Соғлом она ва бола йили” дастури ижроси йўналишидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими