Нуробод туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мажлислар залида 2016 йил 24-ноябр куни тармоқ касаба уюшмалари Нуробод туман кенгашлари, бошланғич ташкилотларининг касаба уюшма (ташкилотчи) қўмитаси раислари иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонуни касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, аҳамияти ва афзалликларини кенг тарғибот-ташвиқот йўналишидаги Ўқув –семинар ўтказилди.
Семинарда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси М.Х.Бобоёров, бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, Нуробод туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими вазифасини бажарувчиси З.Мардонов, тармоқ касаба уюшмалари Нуробод туман кенгашлари раислари, бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшмаси (ташкилотчи) қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси муҳандислари ҳамда вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб, Бирлашма кенгаши раиси М.Х.Бобоёров Касаба уюшмаларининг устивор вазифалари, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Респубюликаси қонунига киритилган қўшимчалар ва ўзгартишлар тўғрисидаги, “Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунидаги янгиликлар, аҳамияти ва афзалликлари ҳақида батафил тушунчалар берди.
Шундан сўнг, Бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов – Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунини касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, аҳамияти ва афзалликлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди.
Семинарда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги қонуни , меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари бўйича тайёрланган слайд ҳамда касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини олиб бориш борасида видео фильм намойиш этилди.
Касаба уюшмалари фаоллари Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунида касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хуқуқлари кенгайтирилганлигини эътиборга олиб, келгусида ташкилотлар билан ҳамкорликда:
-ҳар бир корхонанинг ўзига мос бўлган фаолият соҳасига оид идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқишда касаба уюшмаларининг иштироки таъминлаш;
-касаба уюшмалари фаолларини ўқитиш, малакасини ошириш;
–жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари киритилишини таъминлаш;
-иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш ва битимлар тузилишини назорат қилиш;
-жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
-ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларнинг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида иш берувчига таклифлар киритиш.
Комиссиялар ишида иштирок этишда:
– ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текшириш;
– ишлаб чиқариш объектларини ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш;
– тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида иштирок этиш.
Иш берувчига ходимнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш профилактика тадбирларини қамраб олувчи, меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ташкил қилишида амалий ёрдам бериш.
“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қонунини касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, аҳамияти ва афзалликларини кенрг тарғиб қилиш мақсадида бошланғич ташкилотларда семинар ўтказиш ва оммвий ахборот воситалари орқали ёритишга келишиб олишди.