2016 йил 6-декабр куни Булунғур туманидаги 23-умумтаълим мактаби мажлислар зали тармоқ касаба уюшмалари Булунғур туман кенгашлари раислари, бошланғич ташкилотларининг касаба уюшма (ташкилотчи) қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, унинг аҳамияти ва афзалликларини кенг тарғиб қилиш, кас аба уюшмалари фаолларини бу борада билим свияларини янада мустаҳкамлашга қаратилган Ўқув –семинар ўтказилди.
Ўқув – семинарда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Х.Қодиров, бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, тармоқ касаба уюшмалари Булунғур туман кенгашларига қарашли бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшмаси (ташкилотчи) қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси муҳандислари ва вакиллари иштирок этишди.
Маърузачилар томонидан касаба уюшмаларининг устивор вазифалари ҳақида А.Қодиров, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунидаги янгиликлар, аҳамияти ва афзалликлари тўғрисида У.Каримовлар маъруза қилишиб, иштирокчиларга батафсил тушунчалар беришди.
Фаоллар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни 2016 йил 23-декабрдан кучга кириши муносабати билан барча бошланғич ташкилотларда иш берувчилар томонидан мазкур қонун талабларига тўлиқ риоя этиш устидан жамоатчилик назоратини кўчайтиришга, Қонунни касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, унинг аҳамияти ва афзалликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар бир бошланғич ташкилотларда меҳнаткашлар ўртасида семинар ўтказишга ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб боришга келишиб олинди.