Меҳнат муҳофазаси соҳасида мулоқат

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрири тарғиботига оид тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги 2016 йил 24 октябрдаги тасдиқланган жадвалга мувофиқ, жорий йил 7 феврал куни “Самарқанд халқаро аэропорти” давлат унитар корхонасида иш берувчи, ўринбосар, мухандис-техник ходимлар, мутахассислар ҳамда ишчи ходимлар иштирокида семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшма Республика кенгаши раиси Ш.Мингалиев, меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Ғ.Умаров ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Маърузачилар меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги янгиликлар юзасидан иштирокчиларга батафсил тушунчалар беришди.

Мутахассислар корхонада яратилган муносиб меҳнат шароитлари билан танишиб, ишчи ва хизматчи ходимлар билан жойларда меҳнат муҳофазаси йўналишида мулоқат ўтказилди.

Самарқанд  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email