
Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли Самарқанд шаҳридаги “Нодир Самарқанд” меҳмонхонасининг мажлислар залида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланишни оптималлаштириш” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбир ижтимоий шериклар билан узаро ҳамкорликнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ходимларга соғлом ва хавфсиз муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларнинг олдини олиш, бу борадаги ишларни кучайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ҳудудий ҳамкор ташкилотлар, алоқадор идора ва корхоналарнинг соҳа мутахассислари иштирокида ташкил этилди.Давра суҳбатида сўзга чиққанлар аҳолига муносиб меҳнат шароитини яратиш, иш жойида ходимлар руҳиятига таъсир этувчи омиллар, уни бошқариш усуллари, бартараф этиш механизмлари ва ишчи-ходимларнинг иш жараёнида самарали меҳнат фаолияти олиб боришлари учун унинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.Корхонада меҳнаткашлар учун хавфсиз, соғлом, қулай ва муносиб меҳнат шароитларини яратишда, имтиёз ва кафолатларидан фойдаланишда иш берувчилар, ҳамкор ташкилотлар, меҳнат муҳофазаси мутахассисларининг беқиёс ўрни ва хизматлари ётибди. Тадбир жараёнида бир қатор меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшган иш берувчилар, ҳамкорлар, меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари, меҳнат муҳофазаси вакилларни Ташаккурнома, Фахрий ёрлиқ, Диплом, имтиёзли санатория йўлланмалари ва совғалар билан тақдирланди.Шунингдек, вилоятнинг 14 та туман 2 та шаҳарларида ҳамда бошланғич ташкилотларда мазкур Давра суҳбатлари ўткизилиб, 2500 дан ортиқ соҳага даҳлдор мутахассислар иштироки таъминланди. Тадбирда корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятига нисбатан меҳнаткашларнинг ҳаёти ва соғлиги устиворлиги, меҳнаткашлар учун хавфсиз, қулай муносиб меҳнат шароитлари яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини тизимли ташкил этиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларини олдини олишга қаратилган касаба уюшмаларининг Тавсиялари ва Услубий қулламалари ҳамда буклетлар тарқатилди.Давра суҳбати савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишлича мутахассислар томонидан жавоблар беришди.
У.Каримов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: