Касаба уюшмалари халқ билан мулоқотда

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 902 та имтиёзли санаторий йўлланмалари билан ишловчи ходимлар соғломлаштирилди.
Вилоятимизнинг турли ҳудудларида ўтказилган учрашувларда соғломлаштирилиши зарур бўлган фуқароларимиз билан бўлган мулоқотларда аниқланган ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури бўйича;
-кам таъминланган, кўп болали ҳамда олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилаларнинг аёлларидан 14 нафари;
-тиббиёт ходимларидан 4 нафари;
-Таълим ходимларидан 4 нафари;
-«Умид гулшани» санаторийсида фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишлайдиган аъзоларидан 5 нафари;
-ишлайдиган кексалардан 18 нафари, жами 45 нафар ходимлар бепул соғломлаштирилди.
Бу каби ишлар йил давомида олиб борилиши режалаштирилган.

 

Бирлашма кенгаши матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email