Касаба уюшмаларининг ташаббуси янада кенг қанот ёзмоқда!

Жорий йилнинг апрел-май ойларида Республикамизда “Президент эътибори” мурувват тадбири ўтказилиб, вилоятимизда 20 нафар ёшларнинг никоҳ тўйлари ва 163 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилган эди.
Бу ибратли тадбирдан руҳланган халқимиз, туман-шаҳар ҳокимликлари “Халқ билан мулоқот” жараёнида ўз худудларида аниқланган камчилик ва муаммоларни ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиб бормоқдалар.
Хусусан, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида хонадонма-хонадон юриб, халқнинг турмуш фаровонлиги билан танишиш жараёнида аввалги юришларда аниқланмай қолган янгидан-янги муаммолар рўёбга чиқмоқда.
Шундай муаммолардан бири сифатида баъзи кам таъминланган оилаларда болаларининг суннат тўйларини ўтказишда қийналаётганликлари аниқланди.
Жумладан, Ургут туман ҳокими М.М.Турдиевнинг саъйи ҳаракатлари билан Республикамиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида, жорий йилнинг 26 август куни, туманда 64 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларининг суннат тўйларини ўтказиш хайрия тадбири тантанали равишда ўтказиб берилди.
Тадбирда эл ҳурматини қозонган таниқли инсонлар, Ҳожи отахон ва онахонлар, туман меҳнат фахрийлари, ишлаб чиқариш илғорлари, Маҳалла, Нуроний жамғармалари вакиллари Касаба уюшмалари, Ёшлар иттифоқи туман бўлими ходимларидан иборат 500 нафардан ортиқ киши иштирок этди.
Тадбирда 50 нафар ногиронларга аравачалар, қўлтиқ-таёқлар, эшитиш аппаратлари тарқатилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” деган ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбир ҳам мазкур хайрия тадбири дастуридан муносиб жой олди. Касаба уюшмалари томонидан туманнинг 14 нафар эҳтиёжманд оилаларига 3 млн.300 минг сўмлик электр-маиший жиҳозлар тарқатиб берилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган кичик сержант Нодир Мелиқулович Собировнинг турмуш ўртоғи Азиза Қобиловага 500 минг сўм моддий ёрдам пули топширилди.
Туман ҳокими М.Турдиев ўтказилган хайрия тадбир ташаббускорлари бўлган йирик тадбиркорлар ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўзининг миннатдорчилигини билдирди.
Суннат тўйлари ўтказилган ҳар бир болага бош-оёқ тўй сарполари, велосипед, ва турли қимматбаҳо совғалар топширилди.
Хайрия тадбирида туманнинг таниқли, хушовоз санъаткорлари ўзларининг ёқимли ва дилтортар куй-қўшиқлари ҳамда жўшқин рақслари билан иштирокчилар ва тўйболалар қалбига чексиз завқ-шавқ бағишладилар.
Касаба уюшмаларининг ташаббуси янада кенг қанот ёз

Козимов О.Ж.

Print Friendly, PDF & Email