
Самарқандда ҳам болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчиларининг фаолияти муҳокамасига бағишланган анжуманда фидоийлар рағбатлантирилди.
Беш йилдирки соғломлаштириш оромгоҳларида ёш авлод вакиллари таътилларини мазмунли ташкил этиш ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган концепция асосида амалга оширилмоқда. Айниқса, болалар билан ишлашда муайян малака – кўникмага эга, тажрибали тарбиячи ва мураббийларнинг танлов асосида ишга қабул қилиниши мавсумни ҳар жиҳатдан сифатли ўтказиш имконини бермоқда. Биргина Самарқанд вилоятининг ўзида синовларда мувваффақиятли ўтган 107 нафар тарбиячи, 164 нафар етакчи, 48 нафар ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги ходимлари, 26 нафар жисмоний тарбия йўриқчиси, 25 нафар тиббиёт ходими бу вазифаларни бажаришга жалб этилди. Шунингдек, “Чорчинор” оромгоҳида мавсум олдидан 24 та шаҳар ташқарисида фаолият юритадиган оромгоҳлар ошпазлари ўртасида “ Энг моҳир ошпаз” кўрик танлови ташкил этилди. Бу эса болажонлар учун тайёрланадиган таомларнинг сифатли ва мазали бўлишини таъминлаб берди. Бундан ташқари “Юлдузча” оромгоҳида маданий – маърифий тадбирларни, “Баҳора” оромгоҳида тиббий хизматни наъмунали ташкил этишга доир семинар ва тақдимотлар ташкил этилди.
Кўрилган пухта тадгорлик боис вилоятдаги 24 та шаҳар ташқарисидаги, 55 та кундузги оромгоҳларда режалаштирилган 22 700 нафар ўрнига 23 061 нафар болалар соғломлаштирилди. 170 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар фарзандлари, 80 нафар “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, 25 нафар ногирон болалар стационар оромгоҳларда бепул соғломлаштирилди. Шунингдек, “Меҳнат ва дам олдириш”, “Интелектуал ривожлантириш, “Тарбия ва спорт соғломлаштириш”, “Техник ва бадиий ижодкорлик” оромгоҳларда 1100 нафардан зиёд ёшлар ўзларининг таътил кунларини ўтказишди.
Ургут туманидаги “Золотинка” болалар оромгоҳида Қорақалпоғистон республикасидан 1020 нафар, Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларидан келган 97 нафар мактаб ўқувчилари дам олдирилди. Концепция доирасида 214 та маданий – маърифий, 211 та спорт тадбирлари, 700 га яқин концерт ва театр томошалари, бадиий ва ҳужжатли филмлар намойиши ташкиллаштирилди. Барча оромгоҳларда 12 тадан ортиқ турли тўгараклар ташкил этиш баробарида ўнга яқин номинацияларда танловлар ташкил этилди. Соғломлаштириш мавсумини наъмунали ташкил этишда бир қатор ҳомий ташкилотларнинг жонкуярлигини алоҳида қайд этиш лозим. Хусусан, Каттақўрғон туманидаги “ИНТЕКО ГАЗ ОИЛ” МЧЖ ҳудудаги “Баркамол авлод” оромгоҳига 262 миллион сўм миқдорида ҳомийлик мадади кўрсатди.
Меҳнат ҳамиша ўз баҳосини топиб келган. Оромгоҳлар ўртасида ташкил этилган кўрик – танлов номинациялари бўйича ғолиблар рағбатлантирди.
Самарқанд концерт залида бўлиб ўтган тантанали тадбирда “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” номнациясида “Баркамол авлод” оромгоҳи раҳбари Анвар Раззоқов, “Энг ғамхўр ҳомий” деб “ИНТЕКО ГАЗ ОИЛ” МЧЖ раҳбари Ғулом Ризонов топилди. “Энг жонкуяр ҳоким” Самарқанд шаҳар ҳокимига, “Энг масъулиятли ташкилотчи” Самарқанд ДСЭНМ бўлим мудири Асолат Иргашева, “Энг яхши ҳамкор” вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдошев, “Энг ғамхўр тарбиячи” “Чорчинор” оромгоҳи бош тарбиячиси Бекзод Низомовга насиб этди. “Ситора” оромгоҳа тўгарак раҳбари Тамара Рустамова, “Энг моҳир тўгарак раҳбари”, “Алпомиш” оромгоҳи етакчиси Зебинисо Абдусаламова, “Энг фаол етакчи”, “Соҳибкор” оромгоҳи спорт муаббийи Бахтиёр Назаров, “Энг яхши спорт мураббийси”, Самарқанд шаҳридаги 9 сонли мактаб “Ёшлик” кундузги оромгоҳи (раҳбари Дилбар Мавлонова) “Энг наъмунали кундузги оромгоҳ”, дея эътироф этилган бўлса Ургут туман Омонқўтон қишлоғида жойлашган “Дўстлик” оромгоҳи “Энг наъмунали стационар оромгоҳ” номини олди. “Энг наъмунали меҳнат ва дам олиш оромгоҳи” номинациясида (Жомбой енгил саноат касб – ҳунар коллежи ўқувчилари жалб этилган) “АМИН ИНВЕСТ” қўшма корхонаси, “Энг фаол ички ишлар ходими” Самарқанд туман ИИБ ХПБ ТП профилактик инспектори Боғир Казимов, “Энг яхши тиббиёт ходими” сифатида “Учқун” оромгоҳи шифокори Малика Содиқова, “Энг яхши пазанда “Қалдирғоч” оромгоҳи ошпази Матлуб Искандаров, “Мавзуни энг яхши ёритган журналис” дея “Зарафшон” газетаси фотомухбири Бахтиёр Мустановлар топилди.
А.Абдусаидов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: