Меҳнатга – муносиб шароит.

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг мажлислар залида пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, теримчилар учун қулай, муносиб шарт-шароитлар яратиш, меҳнатни муҳофаза қилишга доир амалий семинар ўтказилди.Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши, институт раҳбар ходимлари ва талабалар иштирок этишди.Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлим мудири Усмон Каримов томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олишда – Меҳнат муҳофазасини ташкил этиш, Санитария ва гигиена шароитларини яратиш, Яшаш (дам олиш) хоналарини ёритиш, Ходимлар саломатлигини устидан назорат, Сув таъминоти ва канализация тизими, Меҳнат ва дам олиш, Бино ва иншоотларда, Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, Электр қурилмаларидан фойдаланиш тартиби, Ходимларни дала ишларига олиб бориш ҳамда олиб келишда, Дала ишларини бажаришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари хусусидаги меъёрлар ҳақида тушунча берди.Семинар жараёнида Самарқанд қишлоқ хўжалик институти институт ректори, профессор Тоштемир Останакулов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси Рустам Валиев, институт касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахназар Хасилбековлар институт ходимлари учун яратилган шарт-шароитларга тўхталди.
Амалий семинар савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email