Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарканд шахар кенгашида «Кишлок хужалиги ходимлари куни» ва Узбекистон Республикаси Конститутциясининг 25 йиллигига багишланган тадбир булиб утди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарканд шахар кенгашида 7- декабр куни Узбекистон Республикаси Конститутциясининг 25 йиллиги ва «Кишлок хужалиги ходимлари куни» байрами муносабати билан тадбир уюштирилди. Тадбирда Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси тизими мехнат фахрийлари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши рахбарияти ва шахар кенгаши таркибидаги бошлангич касаба уюшмаси ташкилотлари кумита раислари иштирок этишди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Н. Ражабов Узбекистон Республикаси Конститутцияси кабул килинганлигининг 25 йиллиги ва «Кишлок хужалиги ходимлари куни» байрамлари билан самимий табриклаб, тадбир иштирокчиларини Узбекистон Республикаси Конститутциясининг яратилиши ва кабул килинганлиги тугрисида батафсил ахборот берди. Яъни, 1992 йилда Олий Кенгашнинг 11 сессиясида маъкулланди ва Узбекистон Республикасининг хозирда амалдаги Конститутцияси кабул килинди.
– Конститутция-давлатнинг асосий конуни булиб, конститутциявий тузум, давлат ва жамият курилиши асосларини белгилаб беради;
– конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти органлари ташкиллаштирилишини тартибга солиб туради;
– сайлов тизимини белгилайди;
– фукароларнинг хукук ва эркинликларини, давлат рамзларини мустахкамлаб куяди;
– Конститутцияга узгартириш киритиш тартибини белгилайди.
Шундан сунг Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С. Рафиков йигилиш иштирокчиларини Узбекистон Республикаси Конститутциясининг 25 йиллиги ва «Кишлок хужалиги ходимлари куни» байрами билан кизгин муборакбод этиб, вилоят касаба уюшмалари бошлангич ташкилотлари касаба уюшмаси фаоллари томонидан амалга оширилиши лозим булган келгусидаги вазифалар хамда Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПК-3268-сонли «Ахолининг кам таъминланган катламларини куллаб-кувватлашга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги карори ижросини таъминлаш юзасидан тушунчалар берди.
Тадбир якунида кишлок хужалигида куп йиллардан бери ишлаб келган фахрийлардан А. Гаффаров, Н. Рахматова, С. Аслиддинов, И. Пулатов, Р. Шарипов, Д. Тишаевалар тадбир уюштирганларга миннатдорчилик билдирдилар.
Тадбир иштирокчиларига Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси шахар кенгаши томонидан ташкил этилган эсдалик совгалари топширилди ва байрам дастурхонига таклиф этилди.

 

Р.Валиев

Print Friendly, PDF & Email