Маҳорат, изланиш – синов

 

2018 йил 10 январ куни Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмитаси раислари, цех касаба уюшма раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ёш мутахассислари, ёшлар етакчилари ва касаба уюшма фаоллари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси О.Исмоилов, Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлим мудири У.Каримов, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Назаровлар “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва қонун ости ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунчалар беришди.
Жумладан, ходимларнинг иш жараёнидаги хавфсизлиги, меҳнат қобилиятини сақлашга қаратилган тадбирлар тизими, касаба уюшмаларининг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумда белгилаб олинган вазифалари асосида олиб борилмоқда.
Муносиб меҳнат шароитлари яратиш учун асос бўлган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, ижрога қаратилмоқда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишда касаба уюшмалари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши муносабати билан касаба уюшмаларининг хуқуқлари кенгайиб, мазкур масаланинг янада долзарблиги оширилди.
Меҳнат муҳофазаси йўналишида ишларнинг такомиллашиб бораётганлиги, қонунчиликнинг мустаҳкамланганлиги боис бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, касаба уюшмалари томонидан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят I-босқичини ўтказиш юзасидан 4 та номинациялар бўйича белашувлар ташкил этилди.
– “Энг яхши бошланғич ташкилот”,
– “Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси”,
– “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”,
– “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича 35 ёшдан ошмаган ёш мутахассис”.
Вилоятнинг барча меҳнат жамоаларини ушбу кўрик-танловда фаол иштирок этишига чақирамиз.
Шу муносабат билан, кўрик танловда иштирок этадиган корхона, ташкилот ва муассасалар жорий йил 1 февралига қадар қуйидаги:
– кўрик-танловда қатнашиш тўғрисидаги қарор нусхаси;
– корхонадаги меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ҳолати ва меҳнат шароитларини акс эттирувчи кўрсаткичлар;
– касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар;
– меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар;
– меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар;
– меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси бўйича тадбирларнинг бажарилиши, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича сарфланган маблағлар ҳақида таҳлилий маълумотлар ҳамда 1-, 2-,3- ва 4-иловаларга тегишли ҳужжатларни вилоят I-босқич кўрик-танлови комиссиясига тақдим этиши лозим.
Ғолиблар касаба уюшмаларининг Диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Семинар савол-жавоб тарзда ўтганлиги билан аҳамиятли бўлди.

 

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email