Хавфсиз иш ўрни учун

2018 йил 12 январь куни “Нодир-Самарқанд” меҳмонхонаси мажлислар залида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги касаба уюшмалари туман (шаҳар) кенгашлари ва бошланғич ташкилотларининг касаба уюшма қўмитаси раислари, ҳуқуқшунослар, ходимлар бўлими, меҳнатни муҳофаза қилиш ва соҳа бўйича ёш мутахассислар иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош ҳисобчиси А.П.Эргашев, вилоят бўйича масъул ташкилотчи Ғ.Ҳ.Рустамов, Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўрибосари А.Х.Қодиров, бирлашма аппаратининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлим мудири У.Қ.Каримовлар маъруза қилишди.
Маърузачилар томонидан 2018 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишларни тизимли ташкил этишда жамоатчилик назорати, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги Низомига мувофиқ, вилоят I-босқич кўрик-танловини ўтказиш бўйича батафсил тушунчалар беришди.
Семинар якунлари бўйича билдирилган фикр ва таклифлар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Семинар савол-жавобга бой тарзда ўтди.

 

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email