“Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақалари

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йил 18 январдаги БМ-06/80-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2018 йил 18 январдаги 10-10 “с”-сонли “Соғлом оила шиори остида оилавий спорт мусобоқаларини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
“Соғлом оила” шиори остидаги оилавий спорт мусобақалари корхона, ташкилот ва муассасалардаги ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида туман (шаҳар)ларда ўтказилиб, 320 та оилавий жамоа (иштирокчилар сони 960 нафар) иштирок этишди.

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 2018 йил 2 март куни Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари, енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом оила” шиори остидаги оилавий спорт мусобақаларининг вилоят ҳудудий босқичи ўтказилди.
Тадбирни кириш сўзи билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиқов очди.
Шунингдек, ушбу тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши раиси Р.Қобилов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси ўринбосари С.Умаров, “Зарафшон-Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири Ф.Тошевлар сўзга чиқишиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортнинг оммавийлигини ошириш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини мустаҳкамлаш тўғрисида фикр билдирдилар.
Учинчи босқич вилоят босқичида 30 та оилавий жамоалар иштирок этиб, умумий иштирокчилар сони 90 тани ташкил қилди.
Мусобақа иштирокчилари спортнинг 11 тури бўйича беллашдилар.

Иштихон туманидан Хусниддин Тиловқобилов ва Самарқанд туманидан Ўктамжон Мардоновлар оиласи 1-ўринни, Самарқанд туманидан Бахтиёр Вохидов ва Жомбой туманидан Фаррух Сиддиқовлар оиласи 2-ўринни, Оқдарё туманидан Зохид Абдусаломов ва Иштихон туманидан Зохид Арзиқуловлар оиласи 3-ўринни эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ф.Сохибов

Print Friendly, PDF & Email