ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪТИБОРИДА

Касаба уюшмаларининг фаолият йўналишларидан бири бўлган аҳолини соғломлаштириш соҳасида ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 2017 йил давомида 2385 нафар ишчи-ходимлар ҳамда уларнинг 1223 нафар оила-аъзолари касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда соғломлаштирилди.
Жорий йилда ҳам аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида касаба уюшмалари тизимидаги қуйидаги санаторийларда соғломлаштириш кўзда тутилган.
1.“Абу Али Ибн Сино” санаторийсида асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-харакати, тери касаликлари;
2.“Ботаника” санаторийсида юрак-қон томирлари, асаб тизимлари, ошқозон-ичак йўллари касалликлари;
3.“Бўстон” санаторийсида юрак-қон томирлари, асаб тизимлари, гинекология, урология, ҳаракат-таянч аъзолари касалликлари;
4.“Зомин” санаторийсида Бронхиал астма, нафас олиш аъзолари ва асаб тизими (функционал) касаликлари;
5.“Қашқадарё соҳили” санаторийсида қон-томир , харакат-таянчтизими, асаб, овқат хазим қилиш аъзолари ва гинекологик касалликлари;
6.“Косонсой” санаторийсида юрак-қон томирлари, ошқозон-ичак, харакат-таянч, асаб, гинекология, қандли диабет касалликлари;
7.“Оқтош” санаторийсида Нафас аъзоларининг (туберкулёзга алоқадор бўлмаган) носпецифик касаликлари;
8.“Ситораи Мохи Хоса” санаториясида буйрак , асаб ва таянч-ҳаракат тизими, овқат хазм қилиш органлари, ошқозон ва ичакларни ювиш, гинекологик чайиш касалликлари;
9.“Турон” санаториясида юрак-қон томирлари, асаб тизими, урологик ва гинекологик касалликлар;
10.“Умид Гулшани” санаториясида гинекология, урология, эндокринология ва асаб тизими касалликлари;
11.“Хавотоғ” санаторияси кардиология, неврология, харакат-таянч, ошқозон-ичак тизими касалликлари;
12.“Чимён” санаторияси асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-харакати, ҳамда гинекология, урология касалликлари;
13.“Олтинсой” санаторияси юрак-қон томир, харакат-таянч аъзолари, асаб тизими, урологик ва гинекологик касаликлари;
14.“Чинобод” санторияси овқат хазм қилиш органлари, эндокринология ва гинекология касалликлари;
15.“Чортоқ” санаторияси юрак-қон томир, овқат хазм қилиш ва харакат-таянч аъзолари, асаб тизими, гинекологик ва тери касаликларини доволаш учун ихтисослаштирилган.
Ушбу санаторий йўлланмалари касаба уюшма ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда раймийлаштирилиб берилади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг 2013 йил “26” январдаги 9-24-сонли қарори билан тасдиқланган Йўриқномага асосан, ходимга даволаниш учун йўлланма унинг иш жойидаги касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўрнатилган навбат бўйича берилади. Йўлланмадан фойдаланувчи ходим томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
-ариза;
-тиббий маълумотнома;
-паспорт нусхаси;
-меҳнат дафтарчаси нусхаси;
-меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани тўғрисидаги тўлов қоғози
Юқоридаги ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, касаба уюшма ташкилотлари томонидан йўлланмаларнинг ажратилиши ҳамжиҳатликда кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарорлар ошкора тарзда эълон қилинади.
Ишчи-ходимларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади?
Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ишчи ва хизматчиларнинг аъзолик бадаллари ҳисобидан яқин қариндошларига санаторий йўлланмалари олиш учун бошланғич касаба уюшма ташкилотларига мурожаат қилишлари ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
Йўлланма ходимнинг яқин қариндошлари (ота-онаси ва фарзандлари)га берилганда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси) ва турмуш ўртоғига берилганда (никоҳ гувоҳномаси ва паспорт нусхалари) тақдим қилиниши талаб этилади. Мазкур ҳолатда ходимнинг меҳнат таътилига чиқканлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб этилмайди.
Ҳар икки ҳолатда ҳам ходимларга (касаба уюшма аъзоларига) икки йилда бир маротаба санаторий йўлланма берилади.

З.Джозилов

Print Friendly, PDF & Email