ГАЗ ПЛИТА ВА БАЛОН ТАРҚАТИЛДИ

Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар замонавий газ плиталарининг навбатдаги босқичи етказиб берилмоқда. Хусусан, Ургут туманида ҳам 70 хонадон газ плиталари ва балонлари билан таъминланди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг уйма – уй юриши туфайли оилалардаги ички муаммолар, ҳеч кимга айтилмаган дардлар юзага чиқаётир. Қишлоқлардаги катта муаммолардан бири, бу табиий газга бўлган эҳтиёждир. Гарчанд давлатимиз томонидан аҳолининг кенг қатлами арзонлаштирилган балонли газ билан таъминланаётган бўлсада, айрим фуқароларимиз бу икониятданда бебаҳра қолаётганлиги ойдинлаштирилган. Юқоридаги қарор асосида бундайларга газ плиталари ва газ балонлари бепул етказиб берилмоқда.
Қарор доирасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар уйларини таъмирлаш, турли дарддан азият чекаётган сурункали бемор инсонларни соғломлаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Жорий йилда турли дардга чалинган 6 нафар шифоталаб инсонларни соғломлаштирилди.

Кўп йиллар мобайнида дарддан азият чекиб келаман, – дейди Оқмачит МФЙда яшовчи Қаюм Жўраев. Соғайиш учун кўп ҳаракат қилдим. Аммо моддий имкониятимиз муфассал муолажа олишни кўтармаётган эди. Давлатимиз томонидан ажратилган имтиёздан фойдаланиш насиб этди. Мени тузатиш учун касаба уюшмалари томонидан 4 миллион сўм миқдоридаги маблағ ўтказиб берилди. У ерда муфассал муолажа олдим. Ўзимни анча бардам ҳис этаяпман. Шу билан зора дарддан фориғ бўлиб кетсам. Инсон қадр топган диёримизга астойдил хизмат қилишни дилимга тукканман.
Жартепалик Зулфия Мухторова маиший техника воситалари, Сабрия Исломова эса имтиёзли кредит асосида ўз шароитларини яхшилаб олишди. Ҳокимлик ва маҳаллалар тавсияси асосида давлатимизнинг ғамхўрлиги ўз эгаларига етказилмоқда.

Анвар Шерматов

Print Friendly, PDF & Email