БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ

Мустақил диёр, озод ва обод юрт тараннуми Самарқанд вилоятида ҳам кўтаринки ўтди. Меҳнат жабҳасининг фаоллари, кексалар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оила вакилларига касаба уюшмаларининг беғараз кўмаги кўрсатилди.
-Ҳукуматимиз томонидан белгиланган қўшимча дам олиш кунларидан ҳам оқилона фойдаланилди, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида, турли меҳнат жамоаларида хизмат қилаётган 2140 нафар ишчи – хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига саёҳатлари ташкил этилди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги “Саховат” уйида, кекса- ёлғиз қариялар учун байрам тадбири ташкил этилди. Кам таъминланган, чекка ҳудудларда яшовчи 2 нафар, фарзанд кўриш илинжида бўлган 2 нафар аёлларга бепул сиҳатгоҳ йўлланмалари ажратилди.
Тўрт минг икки юздан ошиқ меҳнат жамоаларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистон!”, деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Ф.Сохибов

Print Friendly, PDF & Email